Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways қишки мавсумда Москвага учиш нархларини пасайтирди
Президент фармони билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари»дан Uzbekistan Airways’га айланган авиакомпания 29 ноябрдан Москвага авиачипталар нархи пасайтирилишини эълон қилди.
Компания матбуот хизматида хабар беришларича, 2018 йил 29 ноябрдан 2019 йил 15 январгача Ўзбекистон шаҳарларидан Москвага учиш чипталарининг энг паст нархи 100 еврони, Москвага бориб-қайтиш чипталари нархи эса 175 еврони ташкил этади.
Қайд этиш керакки, кечки куз ва қишки мавсумда Россиядан Ўзбекистонга меҳнат муҳожирларининг оммавий қайтиши кузатилади. Тескари йўналишда эса самолётлар салони деярли бўш ҳолатда учади.
Авиакомпания Москвадан Тошкентга рейслари нархларини ўзгартирмаган. Айни вақтда бу рейс учун чипта нархи 127 еврога тенг бўлиб турибди.
Мавзуга оид
17:43 / 19.12.2025
Centrum Air бир ўринга 2 та чипта сотиши натижасида икки фуқаро Истанбул аэропортида қолиб кетди
18:50 / 12.12.2025
ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг қиммат нархи туфайли «улкан хиёнат»да айбланди
23:23 / 11.12.2025
ЖЧ-2026 чипталари учун аризалар қабули бошланди
21:41 / 28.11.2025