Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Путин АҚШ билан мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирди
Фото: REUTERS
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, мамлакат раҳбари Владимир Путин АҚШ билан мулоқотни давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Путин «ҳеч нарсага қарамай», Вашингтон билан мулоқот қилишга тайёр турибди.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Москва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия билан алоқалар бўйича қарорини ўзгартириш учун шароит пайдо бўлишини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан қачон учрашишини айтганди.
Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трампнинг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин билан «тегишли пайтда» учрашув ўтказади.
Мавзуга оид
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
17:05 / 13.01.2026
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
13:02 / 13.01.2026
Украина литий қазиб олиш ҳуқуқларини америкалик инвесторларга берди
20:24 / 12.01.2026