23:04 / 04.12.2018
16184

Трамп илк бор Мексика билан девор қурилишининг тўлиқ қийматини маълум қилди 

Фото с сайта kremlin.ru

АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада девор қурилишига харажатлар ноқонуний миграциядан йўқотиладиган маблағлардан 10 марта камроқ бўлишини маълум қилди.  

Трампнинг айтишича, қурилишнинг тўлиқ қиймати 25 млрд долларни ташкил қилади, бу орада мамлакат миграция сабабли ҳар йили 250 млрд доллар йўқотмоқда. 

Президент демократларни девор қурилиши молиялаштирилишини қўллаб-қувватлашга чақирган ва бу мақсадда 3,5 млрд доллар ажратилганини, яна 5 млрд доллар ажратилиши сўралгани ва маъқулланишни кутаётганини эслатиб ўтган.

“Балки кимдир демократларга мамлакат ноқонуний миграция сабабли ҳар йили 250 млрд доллар йўқотишини, уларнинг овозлари бизга кераклигини тушунтириб қўяр. Бу гиёҳванд моддаларнинг даҳшатли оқимини ҳисобламаганда. Чегаранинг ҳимоя қилиниши, жумладан девор қурилиши 25 млрд доллар туради. У ўзини 2 ойда оқлайди. Буни қилинг”, деб ёзган Трамп твиттерда.

Аввалроқ Трамп зарурат бўлса АҚШнинг жанубий чегарасини ноқонуний муҳожирлардан ҳимояланиш учун тўлиқ ёпиб қўйиш билан таҳдид қилганди.

Top