Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна саккиз киши ис газидан заҳарланди
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи С.У. (аёл) уйини иситиш мақсадида ўтин ёқиб, чўғларини ётоқхонасига олиб кириши оқибатида ўзи ва 3 нафар фарзандлари ис газидан заҳарланган. Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг 3 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Н.Ю. (аёл) уйида иситиш печини ёқиб ухлаб қолиши оқибатида, иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ исидан ўзи ва 3 нафар фарзандлари заҳарланган. Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳар иккала ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё ва Жиззахда беш киши ис газидан заҳарлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:36 / 05.12.2025
Венгриянинг “смарт қишлоқ” тажрибаси Сирдарёда синаб кўрилади
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
13:51 / 04.12.2025
Шавкат Мирзиёев биоаксал полипропилен плёнка ишлаб чиқарадиган ягона корхона фаолияти билан танишди
12:16 / 04.12.2025