10:55 / 18.12.2018
9813

Android’даги смартфонларни қувватсизлантирувчи вирус аниқланди

Фото: Tony Avelar / AP

Sophos компаниясининг киберхавфсизлик соҳасидаги тадқиқотчилари аккумуляторни тез қувватсизлантирувчи, Android бошқарувидаги қурилмалар учун зарарли дастурни аниқладилар. Ҳисоботга Mirror нашри эътибор қаратди.

Зарарли дастурий таъминот Google Play дўконидан бир нечта сервисларда аниқланди ва Andr/Clickr-AD деб номланди. Зарарланган иловалар ичида реклама ҳаволаларига ўтишни юзага келтирувчи ва илова ишга туширилгани ёки туширилмаганига қарамасдан ишлайдиган кликер бўлган. Доимий фаоллик аккумуляторнинг тез қувватсизланишига олиб келган. Тахминан икки миллион марта юклаб олинган 20дан ортиқ иловалар зарарланган бўлиб чиқди.

Кибержиноятчилар реклама берувчиларга ўз дастурларини iOS-иловалар сифатида кўрсатиб, даромадларини ошириб боришган. Ҳозирги пайтда зарарланган иловалар Google Play’дан ўчириб ташланди.

Экспертлар антивируслардан фойдаланишни маслаҳат беришди, жабрланувчиларга эса илк созламаларни қайтариш тавсия этилди, бироқ бу усулдан фойдаланишда сақланган маълумотлар ўчириб юборилиши ҳақида огоҳлантирув берилди.

Top