Фан-техника | 07:51 / 18.12.2018
5742
1 дақиқада ўқилади

Google Apple каби 1 миллиард долларлик офис қуришини эълон қилди 

Фото: Кэсси Кайфера

Google компанияси Нью-Йоркда барпо этиладиган янги кампусини қуришга 1 млрд доллар сарфлашини эълон қилди. Кампусни 2020 йилда очиш режалаштирилган. Компания офис қурилиши муносабати билан шаҳардан солиқ имтиёзлари сўрамаслигини қўшимча қилган.

Google янги кампус қуришини Apple худди шундай режалари билан бўлишгандан 4 кун ўтиб эълон қилди. Компания ҳам бу мақсадда 1 млрд доллар сарфламоқчи. Кампусда 5 минг ходимни жойлаштириш мўлжалланмоқда.  

Google’нинг янги офиси 157 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. 

Бир ой аввал Amazon компанияси Лонг-Айленд, Квинс ва Арлингтонда 3 та кампус қуришини эълон қилганди. Компания 2018 йил бошидан турли шаҳарлар раҳбариятларидан солиқ имтиёзлари бўйича таклифлар йиғган ва натижада Нью-Йоркда тўхташга қарор қилган.   

Мавзуга оид