19:51 / 18.12.2018
21690

Ҳонгконгда миллионер фақирлар устидан пуллар сочди (видео)

Ҳонгконгда миллионер шаҳарнинг энг ночор туманларидан бирида одамлар устидан пуллар сочди ва бу қилмиши учун ҳибсга олинди. 

Воқеа 15 декабрда юз берган. 24 ёшли маҳаллий бизнесмен, Coin Young Master (Тангалар устаси) тахаллуси билан маълум бўлган Вон Чхин Кхит осмонўпар бинолардан бирининг томидан 100 миллион Ҳонгконг долларига (12,7 млн доллар) тенг миқдордаги минглаб банкноталарни сочиб юборди. Одамлар шу заҳотиёқ пулларни йиғишга тушиб кетишган ва натижада ур-йиқит юзага келган.

Вон “ночорларга ёрдам бериш учун бойларни талашини” ва “одамларга биткоинлар ҳақида айтишга мажбурлигини” айтган. Полиция Вонни жамоат тартибини бузишда айблаб, ҳибсга олган. Одамлардан йиғган пулларини полиция бўлимига олиб боришлари сўралган.

Маҳаллий ОАВ дастлаб ушбу акцияни биткоин-миллионер уюштирганини маълум қилган, бироқ бу маълумотларни Ҳонгконг биткоин-уюшмаси президенти Леонард Виз инкор этган.

 “У биткоин-миллионер эмас, балки молиявий пирамиданинг эгаси”, деб айтган Виз. 

2012 йилда Вон телефонлар ўғирлашда айбланиб, ҳибсга олинган. Ўшанда у сузиш бўйича мураббий бўлиб ишлаган. 2017 йилда эса у мижозларни олтинга пул тикишга кўндириб, кейин уларнинг пуллари билан ғойиб бўлувчи фирибгарларга алоқадорликда гумон қилинган. Вон, шунингдек, мижозларига киритган пулларидан камида 4 марта кўпроқ пул ваъда қилувчи молиявий пирамида эгаси ҳисобланади. Охирги вақтда Вон биткоинлар майнингига мўлжалланган қурилмаларни реклама қилиш билан шуғулланиб келган.

Top