13:52 / 22.12.2018
19378

Ўзбекистон терма жамоаси Уммонни фақат бир марта мағлуб этган

Фото: Flickr

2019 йилнинг 5 январь - 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси F гуруҳида Япония, Туркманистон ва Уммон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

ЎФА сайти Уммон терма жамоаси ва унга қарши ўйинлардаги статистикани тақдим қилди. 

Осиё Кубогидаги илк ўйин 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Айни пайтда Уммонни голландиялик тажрибали мутахассис Пим Вербеек бошқариб бормоқда. Жамоа унинг қўл остида шу йилнинг январь ойида ўтказилган Форс кўрфази Кубогида ғалаба қозонган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уммонга қарши ўйинлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, биз жами 5та ўйин ўтказганмиз. Шуларнинг биттасида ғалаба қозониб, 4та учрашувда мағлубиятга учраганмиз. Тўплар нисбати 7-8.

Уммонга қарши барча ўйинлар:
08.09.2001 Ўзбекистон - Уммон 5:0
13.10.2001 Уммон - Ўзбекистон 4:2
20.08.2008 Уммон - Ўзбекистон 2:0
27.05.2014 Ўзбекистон - Уммон 0:1
29.05.2014 Ўзбекистон - Уммон 0:1

Top