17:34 / 23.12.2018
12806

Тошкент кўчалари бўйлаб ҳарбий оркестр концерт дастури намойиш этди

Кеча, 22 декабрь куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ҳарбий оркестри ва бир гуруҳ курсантлардан ташкил топган “Ҳарбий ватанпарварлик карвони” Тошкент шаҳрида жойлашган “Чорсу” савдо мажмуаси ҳамда Миробод тумани деҳқон бозорида ўзгача концерт дастурини намойиш этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кун давомида Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган жаҳон классикаси ва миллий эстрада куй-қўшиқлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Академиянинг 3-босқич курсантларидан ташкил топган фахрий қоровул гуруҳи томонидан қурол билан бажарилган кўргазмали чиқишлар эса барчанинг олқишига сазовор бўлди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by UzbekistanArmy (@uzbekistanarmy) on

Бундан ташқари, пойтахтимиз маркази – “Мустақиллик” ва “Амир Темур” хиёбонлари, қатор бозорлар ҳудудида Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри ижросида янграган наволар пойтахтимиз мезбон ва меҳмонлари эътибор марказида бўлди.

Top