Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида соғломлаштириш акцияси ўтказилди
Бугун, 25 декабрь куни эрталабдан Тошкент кичик ҳалқа йўлида “Ватанпарварлик” марафони бўлиб ўтди.
12-15 километр масофани ташкил этган марафон “Амилов” (Crafers) қандолат фабрикасидан бошланиб, Тошкент Жанубий вокзали олдида якунланди.
Мазкур марафон “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округи томонидан ўтказилди. Унда мамлакат Қуролли Кучларига тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари, ўқувчи ёшлар ва фуқаролар иштирок этди. Марафонда жами 400 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Соғломлаштириш акциясида югурганлар ичида энг ёш иштирокчи 15 ёшли Алихон Аҳмадов бўлган бўлса, энг каттаси 72 ёшли Марат Авазов бўлди.
Таъкидлаш керакки, мазкур акцияда ҳарбий хизматчилар томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи ўтказилиб, ёшларга ўрнак сифатида намойиш этилди.
Марафон шоҳсупасининг барча поғонасидан Тошкент ҳарбий округининг вакиллари – Владислав Мамедов, Андрей Куликов ва Бунёд Мухитдинов жой олди.
Ғолиб ва совриндорлар Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Амилов” (Crafers) қандолат фабрикаси томонидан медаллар, диплом ва телевизорлар билан тақдирланди.
Тадбир якунида марафон акцияси ватанпарварлик фестивалига уланди. Унда ҳарбий хизматчилар ёшларга саф ва қўл жанги элементларини намойиш этишди. Ҳарбий санъаткорларнинг куйлаган куй ва қўшиқлари байрам кайфиятини кўтарди.
Мавзуга оид
18:36 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматчиларнинг ойликлари оширилади
15:51 / 13.01.2026
«Замонавий уруш табиати тубдан ўзгарди» – президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишида
18:07 / 17.11.2025
Тошкентда 18 ноябр куни ҳарбийларнинг тантанали юриши бўлиб ўтади
18:14 / 30.07.2025