14:10 / 27.12.2018
6266

ОАВ: «қаттиқ» Brexit Германия учун янги харажатларга айланиши мумкин

Фото: Imago

Европа иттифоқининг бюджет бўйича еврокомиссари Гюнтер Эттингер фикрича, агар Британия ташкилот таркибини келишувсиз тарк этса, Германия қўшимча тўловларни амалга ошириши керак бўлади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бундай сценарийда Буюк Британия ташкилот бюджетига тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажармайди, бу 2019 йилда Германия томонидан қўшимча тўловларга олиб келади. Уларнинг миқдори бир неча юз миллион евро бўлади. Эттингернинг таъкидлашича, Британия парламенти мамлакат ва Европа иттифоқи ўртасидаги келишувни ҳозир ҳам тасдиқлаши мумкин.

«Лекин, менимча, Brexit март ойи охирида содир бўлади», - деди Эттингер. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ирландиянинг Brexit бўйича режаси маълум бўлганди.

Мавзу
Brexit жараёни
Мэй Брюсселни Brexit бошланганлиги ҳақида хабардор этувчи мактубни имзолади
Барчаси
Top