Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абу-Дабида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик палов дамлашди
Кеча, 27 декабрь куни Шайх Зайид номидаги Абу-Даби маданий мерослар фестивали доирасида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик палов дамлашди.

Палов Шайх Зайид таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан тайёрланди.
Марказий майдонда битта асосий катта қозон ва унинг ёнида 8 та кичкина қозон ўрнатилди ҳамда 1,5 тоннадан ортиқ гуруч дамланди.

Паловни тайёрлаш давомида ўзбекистонлик 30 нафар ошпаз иштирок этди. Шунингдек, палов тайёрлаш ва тарқатиш жараёнида ўзбек куй-қўшиқлари ижро этилиб, шоу тақдим этилди.



Шайх Зайид номидаги Абу-Даби маданий мерослар фестивали 2 декабрь куни бошланган бўлиб, 2019 йил 26 январгача давом этади.
Мавзуга оид
14:06 / 01.12.2025
1 кг палов қиймати: Қорақалпоғистонда – энг арзон, Тошкент шаҳрида – энг қиммат
13:52 / 03.09.2025
1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?
19:21 / 11.08.2025
Коррупция можаролари сабабли Абу-Дабига кўчиб кетган Испания фахрий қироли Португалияга кетмоқчи
09:39 / 29.07.2025