00:00 / 30.12.2018
244187

Ўзбекистонликлар янги йилда неча кун дам олишади?

Фото: Dreamstime

Президент Фармонига биноан, Ўзбекистонликлар учун қуйидаги кунлар дам олиш сифатида белгиланди.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (5 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:

30 декабрь – якшанба;
31 декабрь – душанба (29 декабрдан кўчирилган дам олиш куни);
1 январь – сешанба (Янги йил байрами);
2 январь – чоршанба (қўшимча дам олиш куни);
3 январь – пайшанба (5 январдан кўчирилган дам олиш куни).

Изоҳ: 5 январь – шанба куни ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (2 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:

30 декабрь – якшанба;
1 январь – сешанба (янги йил байрами);
2 январь – чоршанба (қўшимча дам олиш куни).

ЭСЛАТМА: 31 декабрь - душанба куни 6 кун ишловчи ходимлар учун иш куни ҳисобланади. Шунингдек, 3 январь - пайшанба куни ҳам 6 кун ишловчи ходимлар ишга чиқишлари керак.

Top