Жамият | 13:34 / 03.01.2019
6084
1 дақиқада ўқилади

Ўрта Чирчиқда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида шу йилнинг 2 январь куни Туркистон маҳалласида яшаган Н.М.нинг уйида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин оқибатида уйининг 1 кв.м. майдонида пол қисми ва гилами ёниб зарар кўрган ҳамда Н.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. 

Ёнғин Н.М. маст ҳолда уйида сигарет чекиб, ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид