Спорт | 19:26 / 06.01.2019
9492
1 дақиқада ўқилади

90 ёшли жаҳон рекордчиси допинг қабул қилишда ушланди

Америкалик велопойгачи Карл Грув ижобий допинг-синов сабабли жаҳон рекордидан маҳрум этилди. Спортчининг синовида эпитренболон анаболик стероиди топилган, деб хабар берди The Telegraph нашри.

Грув яқинда 90 ёшга кирган. У АҚШ чемпионатида “90-94” тоифасидаги спринтда жаҳон рекордини ўрнатганди. Кекса спортчининг ўзи эса тақиқланган воситани атайлаб қабул қилмаганини айтмоқда. Унинг таъкидлашича, стероид унинг организмига пойга арафасида еган гўшт орқали тушган.

Тергов давомида Грув қонида яна бир тақиқланган восита – кломифен излари борлиги аниқланган.

Мавзуга оид