Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари вафот этди
Андижон вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Саломбек Пўлатович Ҳабибуллаев вафот этди
Саломбек Ҳабибуллаев 2018 йилнинг 26 январида мазкур лавозимга тайинланган эди.
1971 йилнинг 26 сентябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган Саломбек Ҳабибуллаев 1992 йили Тошкент давлат университетини тамомлагач, 1992 йилдан 2018 йилгача Тошкент давлат университетининг «Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси кафедрасида ассистент, тадқиқотчи, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Ташқи иқтисодий фаолият таҳлил ва истиқболлари бош бошқармаси етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошқарманинг Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Бош ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи, ўзбек-япон маркази директори лавозимларида фаолият олиб борган.
Андижон вилоят ҳокимлиги, касбдошлари, дўстлари марҳумнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Мавзуга оид
12:40 / 28.01.2026
Varsovia университети Андижондаги филиалига 2 млн доллар инвестиция киритади
08:20 / 27.01.2026
Андижонда ФВБ инспектори 1800 доллар билан ушланди
09:02 / 26.01.2026
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
18:11 / 16.01.2026