Ўзбекистон | 15:14 / 06.01.2019
15608
2 дақиқада ўқилади

«Мўйноқ 2019 хайрия жамғармаси»га 6 миллиард сўмдан ортиқ хайрия келиб тушди

Орол денгизининг қуриган ҳудудларида маҳаллий иқлим шароитларига чидамли кўчатларни кўпайтириш, атрофни ўрмонлаштириш вазифаси белгилаб олинган. Халқаро пресс-клубнинг Мўйноқдаги сайёр-сессияси вақтида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес раиси Мусо Ерниязов Орол фожиасини юмшатиш учун Норвегия, Қатар, Япония, Араб давлатларидан пул маблағлари келиб тушаётганини таъкидлади. 

Шунингдек, сайёр пресс клуб давомида «Мўйноқ 2019 хайрия жамғармаси» ташкил этилгани маълум қилиниб, Шерзод Қудратхўжаев жамғарма ҳисобига келиб тушган маблағ миқдорини келтириб ўтди. 

Фото: Халқаро пресс-клуб

«Шу пайтгача, деярли 6 миллиард сўм зиёд маблағ ҳисобга келиб тушди», - дейди у. 

Бундан ташқари, халқ вакиллари моддий кўмакдан ташқари, қурилиш молларини етказиб бериш, жисмонан, маънан далда бўлишга ҳаракат қилаётгани алоҳида таъкидланди. 

Маълум қилинишича, сурхондарёлик география фани ўқитувчиси Орол фожиаси умуммиллий муаммо эканлигини англаган ҳолда, ўрмонлаштириш ишида бевосита иштирок этиш таклифини билдирган. 

Орол фожиасига бефарқ бўлмаган барча «Мўйноқ 2019 хайрия жамғармаси»га хайрия маблағларини ўтказиши, шу билан Мўйноқ аҳолиси, туман экологиясини сақлаб қолиш учун ҳиссасини қўшиши мумкин. 

Агробанк АТБ Мўйноқ бўлинмаси

Ҳ\Р: 2021 2000 2039 5851 9004

ИНН: 202669236

МФО: 00594

Мавзуга оид