14:05 / 07.01.2019
8978

Ўзбекистон мамлакат мудофаасини бошқариш миллий маркази ташкил этишни режалаштирмоқда

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон мамлакат мудофаасини бошқариш миллий маркази ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Ҳужжат билан мамлакат мудофаасини бошқариш миллий марказини яратиш ва фаолиятини таъминлаш, илғор ахборот-коммуникация технологиялари асосида қўшинларни бошқариш тартибини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, қўшинларни 2018-2021 йилларда замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш, уларни модернизация қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс дастурни сифатли ижро этиш, давлат мудофаа буюртмаси ва мудофаага мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш мўлжалланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мудофаа қобилияти мустаҳкамланиши хабар қилинганди.

Top