08:51 / 08.01.2019
17980

«Ливерпуль» сенсацион равишда Англия Кубогини тарк этди

Фото: Robbie Stephenson/JMP/Rex/Shutterstock

Англия Кубогининг 1/32 финалида «Ливерпуль» «Вулверҳэмптон»га ютқазиб, турнирни тарк этди. Вулверҳэмптонда кечган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 38-дақиқасида Рауль Хименес ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Дивок Ориги ҳисобни тенглаштирди. Лекин «бўрилар» ҳужумчиси Рубен Невеш кўп ўтмай ғалаба голини урди.

Бу учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ «Ливерпуль» ҳимоячиси Деян Ловрен жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Бу Юрген Клопп шогирдлари жорий мавсумда қаторасига иккинчи ўйинда мағлуб бўлишидир. Бундан аввалроқ «Ливерпуль» АПЛ доирасида «Манчестер Сити»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Англия чемпионатида айни вақтда «Ливерпуль» 54 очко билан пешқадамлик қилмоқда, «Вулверҳэмптон» 29 очкоси билан — тўққизинчи ўринда жойлашган.

Англия Кубоги
3-раунд
Вулверҳэмптон – Ливерпуль 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар
: 1:0 – 38 Хименес, 1:1 – 51 Ориги, 2:1 – 55 Рубен Невеш.
Вулверҳэмптон – Радди, Кастро (Доэрти, 75), Беннетт, Коуди, Рубен Винагре, Диогу Жота (Кавалейру, 52), Дендонкер, Моутинью, Рубен Невеш, Боли, Хименес (Элдер Кошта, 83).
Ливерпуль – Миньоле, Рафаэл Камашу, Ловрен (Хувер, 6), Морено, Милнер, Фабиньо, Жонс (Фирмино, 70), Кейта, Шакири, Старриж (Салоҳ, 70), Ориги.
Огоҳлантириш: Милнер (15).

Top