Самарқанддаги «SINO» заводининг олдинги раҳбарига нисбатан жиноий иш очилган
Самарқанддаги SINO акциядорлик жамияти жорий йилнинг ёзида банкрот деб топилган эди. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасида ўтказилган брифингда бу завод ҳақида батафсил маълумот берилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
1973 йилда қурилган завод «Помир», «Снежинка», «Самарқанд», «SINO» брендлари остида маҳсулот ишлаб чиқарган, қуввати йилига 250 мингта совутгич ишлаб чиқаришга мослашганди.
Уюшма раиси Алишер Абдуллаев сўзларига кўра, ушбу корхонанинг 72 миллиард сўм қарзи бўлган. Айни вақтда, корхонани банкрот деб топилган бўлиб, уни тендер орқали инвесторларга сотиш чоралари кўрилмоқда. Бундан мақсад, корхона учун тақдим этилган кредитларни эгаларига қайтаришдан иборат.
«Унинг олдинги раҳбарига нисбатан жиноий иш очилган. Ўтган йил октябрида жиноят иши қўзғатилган. Биз корхонани соғломлаштириш таклифини илгари сурдик. Тайёр корхона ривожланиши керак. Давлатдан, банклардан олган пулларни қайтариши керак. Шу вақтгача, 4та инвестор, 2та маҳаллий ва 2та хориждан салоҳиятли сармоядорлар корхона билан танишди», - деди Алишер Абдуллаев.
Мавзуга оид
11:44 / 27.12.2024
Тошкент - Самарқанд йўналишида янги темирйўлнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бошланди
15:52 / 26.12.2024
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35 / 26.12.2024
Бешта ҳудудда 16 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди
09:09 / 20.12.2024