09:33 / 09.01.2019
9033

Лига Кубоги. «Тоттенҳэм» «Челси»дан устун келди

Фото: Getty Images

Англия Лигаси Кубоги 1/2 финалида «Тоттенҳэм Ҳотспур» Лондоннинг «Челси» клубини қабул қилди.«Уэмбли»да кечган учрашув «шпорлар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 26-дақиқасида Майкл Оливер видеотакрордан кейин «Челси» дарвозаси томон пенальти белгилади ва Ҳарри Кейн «Тоттенҳэм»га ғалаба келтирувчи голни урди. Бу гол Кейн учун лондонликлар клуби сафида урилган 160-гол бўлди ва у «Тоттенҳэм» тарихидаги тўпурарлар рўйхатида тўртинчи ўринга чиқиб олди. 

«Шпорлар» «кўклар»ни қаторасига учинчи марта мағлуб этмоқда. 2018 йилнинг апрелида ва ноябрида Маурисио Почеттино шогирдлари «Челси»ни АПЛ доирасидаги ўйинларда бир хил - 3:1 ҳисобларида мағлуб этганди.

«Челси» — «Тоттенҳэм» ўртасидаги жавоб учрашуви 22 январь куни Лондондаги «Стэмфорд Бриж» стадионида бўлиб ўтади. 

Яримфиналдаги иккинчи жуфтлик «Манчестер СИти» ва «Бертон»дан ташкил топган.

Лига Кубогининг 1/4 финалида «Тоттенҳэм» «Арсенал»ни (2:0), «Челси» «Борнмут»ни (1:0) енгганди. 

Англия Лигаси Кубоги
1/4 финал
Биринчи ўйин
Тоттенҳэм – Челси 1:0 (1:0, 0:0)
Гол
: 1:0 – 26, пенальти Кейн.
Тоттенҳэм – Гассанига, Алдервейрелд, Триппьер, Санчес, Роуз, Уинкс (Скипп, 90), Эриксен (Льоренте, 90), Сиссоко, Алли, Кейн, Сон Хын Мин (Ламела, 79).
Челси – Аррисабалага, Кристенсен, Аспиликуэта, Алонсо, Рюдигер, Виллиан (Педро, 63), Баркли (Ковачич, 75), Хадсон-Одои (Жиру, 79), Канте, Азар, Жоржиньо.
Огоҳлантиришлар: Аррисабалага (25), Уинкс (29), Санчес (59), Ламела (82).

Top