Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Абдуҳакимовга янги вазифа юклатилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовни Самарқанд шаҳрида очилган «Ипак йўли» Халқаро туризм университети ректори этиб тайинлади. Kun.uz мухбири ўз манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. Абдуҳакимов мазкур олий таълим муассасасининг биринчи ректори ҳисобланади.
Азиз Абдуҳакимов 2014 йилнинг ёзидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини бошқарган. Ундан аввалроқ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб борган.
У 2017 йилнинг август ойидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 2018 йилнинг май ойида Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланган ва айни дамда шу йўналишдаги фаолиятини давом эттирмоқда.
Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» Халқаро туризм университети фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги 3815-сонли қарори асосида йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
09:50 / 04.12.2025
Ўзбекистон Гоа билан туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўймоқда
17:39 / 27.11.2025
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
16:06 / 27.11.2025
Ўзбекистонда туризм орқали 19 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди
09:56 / 27.11.2025