Спорт | 11:47 / 11.01.2019
12074
2 дақиқада ўқилади

Моуриньо: «Реал»га қайтиш мен учун шараф бўлар эди»

Фото: Getty Images

«Реал» ва «Интер»нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо яна ушбу клубларда ишлашга қарши эмаслигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис 18 декабрь куни «Манчестер Юнайтед» клубидан истеъфога чиқарилган эди.

«Реал» ёки «Интер»га қайтиш мен учун катта шараф бўлар эди. Мураббий ёки футболчи жамоага қайтса, бу унинг аввал шу жамоаларда яхши ишлар қилганини англатади. «Челси»га қайтганимда шуларни ҳис қилганман.

Профессионал мутахассис собиқ жамоасига қайтса, бу унинг учун катта шарафдир. Агар яна чақирсалар, демак сени қадрлашади.

Ҳозир дам олиш, хотиржамликка берилиш, танаффус қилиш, ўзимни танқид қилиш ва сўнгги йилларда рўй берган воқеаларни таҳлил қилиш имкониятига эгаман. Ҳаммасини обдон ўйлаб кўраман ва фаолиятимнинг янги бобига тайёргарлик кўраман», – деб Моуриньо сўзларини келтирмоқда Correio da Manha TV.

Мавзуга оид