08:20 / 13.01.2019
5013

Хитойда кўмир кони ўпирилиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

Фото: AP

Хитойнинг Шэньси вилоятидаги кўмир кони ўпирилиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. 

Воқеа 12 январь куни маҳаллий вақт билан соат 18.00 атрофида “Байцзи” конида юз берган.

Шэньси шаҳри маъмурияти сайтида жойлаштирилган баёнотга кўра, фалокат вақтида ер остида 87 кончи бўлган, улардан 66 нафари сиртга чиқа олган, 21 нафари ҳалок бўлган.

Кон ўпирилиши сабаби номаълум, воқеа тафсилотларини ўрнатиш учун тергов олиб борилмоқда.

Top