Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суданда мудҳиш ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди
Фото: Depositphotos / Free2014
Судан ғарбида йўловчи автобуси иштирокида юз берган мудҳиш ЙТҲ натижасида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, автобус йўлда тўхтаб турган юк машинасига келиб урилган.
Қайд этилишича, автоҳалокат Шимолий Дарфур ва Ғарбий Кордофан провинциялари ўртасидаги чегарада содир бўлган.
Шу билан бирга, жароҳат олганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.
Ҳозирги пайтда полиция рўй берган ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда 20га яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026