10:30 / 14.01.2019
11506

Хитойнинг ташқи савдо айланмаси рекорд қийматга етди

Фото: AFP

Хитойнинг ташқи савдо айланмаси 2018 йил якунларига кўра рекорд натижани кўрсатди ва 4,62 трлн долларга етди. Бу қиймат 2017 йилгига нисбатан 12,6 фоиз кўпроқ бўлган, деб маълум қилди Хитой бош божхона бошқармаси вакили Ли Куйвэнь.

“Мамлакатимиз экспорти ва импорти рекорд кўрсаткичларга етди. Биз энг йирик савдо давлати бўлиб қолишимизга умид қилишга асос бор”, деб айтган Ли Куйвэнь.

Унинг айтишича, Хитой экспорти 2018 йилда 9,9 фоизга ўсиб, 2,14 трлн долларни, импорти эса 15,8 фоизга ўсиб, 2,14 трлн долларни ташкил қилган. 

Савдо балансининг ижобий салдоси 546,5 млрд долларни ташкил қилган.  

Top