Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2018 йилда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни кескин оширди
Фото: GM Uzbekistan
2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон 213,28 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 57,4%га кўпдир.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида юк автомобиллари ишлаб чиқариш 12 фоизга ошган - 4,23 мингта донагача.
2018 йил январь-декабрь ойларида республикада 949 дона автобус ишлаб чиқарилди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 10,2 фоизга кам.
2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилиши 158,75 мингта донани ташкил қилди, 2017 йил январь-декабрига нисбатан ўсиш 73,3%ни ташкил этди.
2018 йил январь-декабрь ойларида тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми 3,39 мингта донани ташкил қилди, бу 2017 йилнинг шу даври билан таққослаганда 3,4 баравар кўп.
Мавзуга оид
11:29 / 28.02.2026
2025 йилда “парковка” хизматлари нархи 15,5 фоизга ошди
13:21 / 25.02.2026
Статистика: яшаш ва овқатланиш хизматлари бозорида икки хонали ўсиш
12:39 / 25.02.2026
Ҳудудлар кесимида озиқ-овқат ишлаб чиқариш: энг катта улуш Тошкент шаҳрида
07:36 / 25.02.2026