15:59 / 22.01.2019
7769

Франция vs Италия. Париж итальянлар элчисини чақиртирди

Луижи Ди Майо/Фото: Alberto Pizzoli/AFP

Франция Италия бош вазири ўринбосари Луижи Ди Майо французларни Африкани эксплуатация қилишда айблаб чиққач, Италия элчисини чақиртирди. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Луижи Ди Майо Франциянинг Африкадаги сиёсати қашшоқлик ва миграция сабаби экани ҳақидаги ўз фикрини такрорлаган. Бу Франция Италия элчисини чақиртирганидан бир неча соат ўтиб юз берди.

«Агар бугунги кунда одамлар кетаётган бўлса, бу Европа мамлакатлари, биринчи навбатда, Франция Африкадаги ўнлаб давлатларга нисбатан ўз мустамлакачилик сиёсатини ҳеч қачон тўхтатмагани сабаблидир», - дея қўшимча қилиб ўтган Ди Майо.

Франция унинг мулоҳазаларини «қабул қилинмас ва асоссиз», деб атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италияда Францияга қарши санкциялар жорий этиш таклиф қилинганди.

Top