20:25 / 23.01.2019
25070

Ой тутилиши вақтида унга метеорит тушгани қайд қилинди

21 январда Ой тутилиши вақтида унинг кўринувчи томонининг ғарбий қисмига метеорит тушган. Бу ҳақда Reddit фойдаланувчиси маълум қилди. 

Фойдаланувчи мутахассисларга бу ҳолатни ўрганишларини сўраб мурожаат қилган. Интернетда, шунингдек, метеоритнинг Ой сиртига тушиши лаҳзаси қайд қилинган видеоролик пайдо бўлган. 

Метеорит Бюрги кратери яқинига тушган. Уни Ой тутилишини кузатган кўпчилик пайқаган. Бироқ улар айнан нима юз берганини англай олишмаган.

Мутахассислар ҳодисага изоҳ бериб, хавотирланиш учун асос йўқлигини ва йилига Ойда диаметри 10 метрдан каттароқ бўлган 140 га яқин янги метеорит кратери пайдо бўлишини айтишган.

Шу билан бирга Ой тутилиши вақтида унга метеорит тушишини илк бор қайд қилишга муваффақ бўлинди.

Метеоритлар Ой сиртига атмосфераси йўқлиги сабабли тез-тез тушиб туради. Бунда само жисмлари тушишидан ҳосил бўлувчи кратерлар Ой сиртида миллионлаб йил сақланиб қолиши мумкин.

Top