Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция гипертовуш қуроли ишлаб чиқармоқчи
Иллюстратив фото/Pinterest
Франция гипертовуш қуроли ишлаб чиқариш дастурини бошлашга қарор қилди. Франция қуролли кучлари вазири Флоранс Парли ана шундай баёнот билан чиқди, деб хабар берди AFP агентлиги.
Вазирнинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариладиган гипертовушли планер соатига 6 минг километрдан ортиқ тезликда парвоз қила олиши лозим.
Хабар қилинишича, дастлабки синов парвози 2021 йилнинг охиригача бўлиб ўтиши мўлжалланмоқда.
Мазкур лойиҳа V-MaX (Vhicule Manoeuvrant eXprimental) номини олди. Лойиҳанинг бош пудратчиси Arianegroup авиация-космик концерни бўлади. Вазирнинг фикрича, лойиҳа "қатор соҳаларда ҳарбий салоҳият нуқтаи назаридан ҳақиқий технологик ўсиш бўлади".
Мавзуга оид
22:41 / 02.03.2026
Озод бўлиш учун қўрқув уйғотишимиз керак – Макрон Франция ядровий стратегияси ўзгарганини эълон қилди
14:52 / 28.02.2026
Немцовнинг ўлдирилганига 11 йил: ЕИ жиноят ҳақида эслатди
11:21 / 28.02.2026
Еврокомиссия ЕИ—Меркосур келишувини вақтинча қўллайди
14:21 / 23.02.2026