Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Брюссель ЕИ дипломатларини россиялик юзлаб жосуслар ҳақида огоҳлантирди
Фото: Shutterstock
Брюсселда 250га яқин хитойлик ва 200 нафар россиялик жосус ишлаяпти. Бу ҳақда Die Welt газетаси ЕИ дипломатларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Европа ташқи фаолият хизмати ички хавфсизлик хизмати Брюсселда ишлаётган дипломатларга Европа мавзесидаги (Евроиттифоқнинг Брюсселдаги офислари катта қисми жойлашган, Брюсселдаги мавзе норасмий номи) бир қатор жойларга эътибор қаратишни маслаҳат берган. Хусусан, бу Еврокомиссия қароргоҳи яқинида жойлашган тамаддихоналар ва кафеларга алоқадор.
Хизматдан аниқлик киритишларича, Хитой ва Россия махсус хизматлари ходимлари асосан ўз давлатлари элчихоналари ёки савдо ваколатхоналарида ишлайди.
Шунингдек, Die Welt хабарига кўра, Россия бундан аввал Бельгия пойтахтидаги жосуслар сони бўйича етакчилик қилган, аммо аниқ маълумотлар берилмаган. Шунингдек, Брюсселда АҚШ ва Марокаш агентлари фаол ишлайди.
Мавзуга оид
08:27
Путин ҳарбийлар учун Telegramʼдан фойдаланиш хавфли эканини айтди
19:18 / 05.03.2026
Россия аэропортида ўзбекистонлик 10 кг соч билан ушланди
14:14 / 05.03.2026
Ростов вилоятида Ми-8 ҳарбий вертолёти уриб туширилди
12:25 / 05.03.2026