Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мейвезер UFC билан бир миллиард долларлик шартнома имзолаши мумкин
Фото: Reuters/Scanpix
Америкалик профессионал боксчи Флойд Мейвезернинг маълум қилишича, Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) билан бир миллиард долларлик шартнома имзолаши мумкин. Бу, агар у октагонда жанг қилишга рози экани ҳақида ташкилот президенти Дана Уайтга айтганида, юз берарди.
«Мен ҳозирнинг ўзида UFC’га боришим мумкин. Уч ёки тўртта жанг, бир миллиардлик шартнома. Буни фақат хоҳласам бўлди», - дея собиқ спортчининг сўзларини келтиради TMZ.
Шунингдек, Мейвезернинг тан олишича, ҳозир ўзида бундай пулга эҳтиёж йўқ.
«Ростини айтаман, ажойиб ҳаётга эгаман. Ақлли сармоялар. Ҳар ой ўзим хоҳлаган нарсани сотиб олишим мумкин», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов ва Мейвезер ўртасидаги жанг бир миллиард долларга баҳоланганди.
Мавзуга оид
21:19 / 28.10.2025
Пакяо ва Мейвезер реванш жангини ўтказади
19:46 / 07.10.2025
Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги ўтказилишини эълон қилди
21:05 / 05.09.2025
Майк Тайсон ва Флойд Мейвезер ўртасида супержанг ўтказилади
18:13 / 12.01.2025