Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳмуд Аббос АҚШнинг Венесуэла ички ишларига аралашишига қарши чиқди
Фото: РИА Новости
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШнинг Венесуэла ички ишларига аралашишига қарши эканлигини билдирди.
"Биз АҚШнинг сайёрамиздаги ҳар қандай давлатнинг ишларига аралашишига қарши чиқамиз, ҳозирда бу Венесуэла билан юз бермоқда", - деди Маҳмуд Аббос Аддис-Абебадаги Африка иттифоқи саммитида чиқиш қилиб.
23 январь куни Венесуэладаги мухолифатчилар етакчиси Хуан Гуайдо ўзини вақтинчалик президент сифатида эълон қилганди. Уни дарҳол АҚШ, Канада, Лотин Америкасининг аксар давлатлари ҳамда Европа Иттифоқи вакиллари янги президент сифатида тан олишди.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса Венесуэла билан муносабатларда ҳарбий сценарий ҳам бўлиши мумкинлигини истисно этмади.
Мавзуга оид
14:19 / 27.02.2026
«Дўст давлатлармиз»: Родригес АҚШдан санкцияларни олиб ташлашни сўради
09:15 / 24.02.2026
Financial Times: Трампнинг Тинчлик кенгаши Ғазо сектори учун стейблкоин яратиш ғоясини ўрганмоқда
19:13 / 16.02.2026
Исроил Фаластин ерларининг «де-факто аннексияси»ни тезлаштирди
19:09 / 16.02.2026