Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Очиқ гапира олмаймиз»: Абэ Путин билан музокараларнинг «махфийлигини» тушунтирди
Фото: РИА Новости
Япония бош вазири Синдзо Абэнинг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин билан шахсий музокаралари очиқланмайди, сабаби томонлар юқори даражадаги «самимийлик»ни сақлаб қолиши керак. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Абэ ушбу баёнот билан парламентнинг бюджет қўмитасидаги нутқи вақтида чиқиш қилди.
Собиқ ташқи ишлар вазири Кадзуя Окада бош вазирдан, япон сиёсатчилари Путин билан уч соатлик музокаралар ёзуви билан танишиши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида сўради
«Бу президент Путин билан яккама-якка музокаралардир. Табиийки, улар самимий бўлиши керак, шунинг учун ҳозир тафсилотлар ошкора қилинса, унда кейинги сафар ҳам у, ҳам мен, очиқ гаплаша олмаймиз», - дея тушунтирди Абэ.
Унинг қайд этишича, томонлар шахсий музокаралар форматига келиши «қийин» бўлди ҳамда «одамлар кўп бўлган ерда» айтилмайдиган нарсалар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШ ракеталари учун идеал жойни маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:42 / 05.03.2026
Путин Венгрия ТИВ раҳбари Сийяртога икки ҳарбий асирни топширди
19:59 / 24.02.2026
Путин Қора денгиздаги газ қувурларини портлатишга уриниш ҳақида маълумот борлигини айтди
11:57 / 24.02.2026
Вадефул: Германия Путиннинг ортидан ялиниб югурмайди
13:38 / 20.02.2026