Жаҳон | 01:19 / 14.02.2019
18900
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Лукашенко биргаликда чанғи учишди

Фото: Валерий Мельников / РИА Новости

Россия ва Беларусь президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко Сочида чанғи учишди. Улар шу йўл билан ўзаро музокараларда танаффус қилишга қарор қилишган.

Тоғ чанғиси учиш таклифини Путин билдирган. “Умид қиламанки, сизда бироз ҳордиқ чиқариш ва норасмий вазиятда мулоқот қилиш учун вақт топилади”, деб айтган Путин ҳамкасбига.

Лукашенконинг айтишича, у трассани олдиндан синаб кўрган.

Икки раҳбар узунлиги бир километрни ташкил қиладиган иккита қоя бўйлаб чанғи учишган. Маълум қилинишича, Путин ва Лукашенконинг чанғи учиши учун трассаларни қолганлар учун ёпмасликка қарор қилинган. 

Икки етакчи ўртасидаги музокаралар 3 кун, 15 февралгача давом этади. 

Музокаралар икки давлат ўртасидаги муносабатларга бағишланган бўлиб, 13 февралдаги учрашувда Лукашенко Беларусда Россияга сифатли маҳсулотлар етказишга имконият борлигини таъкидлаб ўтган.  

Путин ва Лукашенко ушбу учрашув борасида январда келишиб олишган.

 

Мавзуга оид