Жаҳон | 10:35 / 18.02.2019
20842
1 дақиқада ўқилади

ИШИД жангарилари роликларининг «овози» қўлга олинди

Фото: REUTERS

«Сурия Демократик кучлари» Сурия қуролланган мухолифатининг жангарилари республика ҳудудида ИШИД тарғибот роликларига инглиз тилида овоз берган жангарини қўлга олди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Газета маълумотларига кўра, қўлга олинган шахс - асли келиб чиқиши африкалик бўлган 35 ёшли Канада фуқароси Муҳаммад Халиф. Тахминларга кўра, у бир неча ўнлаб аудио ва видеоёзувларга, жумладан, гаровга олинган шахсларнинг жангарилар томонидан ўлдирилиши тасвирланган кадрларга овоз берган.

Ёзувларга Халифа томонидан овоз берилгани ҳақида уч мустақил эксперт ва АҚШ расмий шахси маълум қилди. Уларнинг қайд этишича, ИШИД жангариларига инглиз тилида акцентсиз гапира оладиган кишилар керак бўлган. Халифанинг газетага берган интервьюсида маълум қилишича, бу ишидан афсусланмайди. Айни пайтда у Сурияда қамоқда сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТда ИШИДнинг молиявий захиралари ҳақида маълум қилинганди.

Мавзуга оид