22:01 / 19.02.2019
20309

«Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди

Осиё Чемпионлар Лигасида саралаш босқичининг плей-оффидан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Пахтакор» сафарда БААнинг «Ан-Наср» клуби билан беллашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

15-дақиқада мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Аммо Негредо зарбани жуда ноаниқ бажарди. 31-дақиқада Черан худди шундай вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим «Пахтакор» ҳужумлари билан бошланди. 50-дақиқада Бикмаев ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни боши билан дарвозага жойлади. Орадан 8 дақиқа ўтгач «Ан-Наср» ҳисобни қисқартирди. Садриддин Абдуллаев жарима майдони ичида тўпни қўли билан қайтаргач, бош ҳакам яна бир пенальтини белгилади. Бу сафар Негредо уни аниқ амалга оширди ва ҳисобни қисқартирди. Шундан сўнг, ҳар иккала клубда хавфли вазиятлар бўлса-да, ҳисоб ўзгармай қолди.

Натижада «Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди.

ОЧЛ, Саралаш ўйинларининг плей-офф босқичи
19 февраль, Дубай 

Ан-Наср (БАА) – Пахтакор (Ўзбекистон) 1:2
Голлар
: Альваро Негредо (58 пен) – Драган Черан (31 пен), Марат Бикмаев (50)
Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)
Ан-Наср: Иброҳим Исо, Маҳмуд Ҳамис, Аҳмад Иброҳим, Масъуд Сулаймон, Муҳаммад Иброҳим, Жон Умарий, Холид Жалол, Тариқ Аҳмад, Ронни Фернандес, Сержио Дутра, Альваро Негредо 
Пахтакор: Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Садриддин Абдуллаев, Достон Ҳамдамов, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев.

Top