Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда босқинчилар қўлга олинди
Фото: Sputnik
2019 йил 17 февраль куни Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи А.Қ. соат 00:30ларда бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинаси билан Ўтарчи маҳалласи ҳудудида кетаётган вақтида 5 нафар номаълум шахс уни тўхтатиб, танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, сўнг босқинчилар уни овлоқ жойга олиб бориб, автомашина салонидан 5 000 АҚШ доллари ва сариқ металлдан ясалган узугини олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Паст Дарғом тумани Ўтарчи маҳалласида яшовчилар И.У., З.Н. Ж.Х., А.Ж. ва С.С. содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:42 / 23.01.2026
Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейслар сони кўпаяди
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
13:40 / 09.01.2026