Фан-техника | 21:45 / 25.02.2019
11246
2 дақиқада ўқилади

LG мослашувчан экранлар трендига жавоб қайтарди — V50 смартфони

MWC 2019 кўргазмасида LG корпорацияси V50 смартфонини тақдим этди. Унинг асосий фарқи — 5G ва алоҳида ғилоф шаклидаги иккинчи дисплейида. Зарурат туғилганда уни ўрнатиб, ҳатто 360 даражагача қайириш мумкин, дейилади The Verge'да.

Фото: Vjeran Pavic

V50 смартфонининг асосий OLED-экрани диагонали 6,4 дюймни ташкил қилади, пиксели - 3120X1440. Қўшимча экран диагонали эса — 6,2 дюйм.

Фото: Vjeran Pavic

Смартфон LG'нинг 5G ва Snapdragon 855 процессори билан таъминланган биринчи қурилмаси бўлди. V50 яхшиланган совутиш тизими ва 4000 мАс батареяга эга бўлди. Қурилманинг орқа томонига 12, 16 ва 12 МП'ли уч камера ўрнатилди. Панелнинг олд қисмида 8 ва 5 МП'ли икки фронтал камера жойланган. Смартфон 6 Гб оператив ва 128 Гб ички хотирага эга.

Янги смартфон Dual Screen технологиясини қўллаб-қувватлайди. Манбада таъкидланишича, V50 смартфони нархи ва сотувлар санаси ҳозирча номаълум.

Фото: Vjeran Pavic
Фото: Vjeran Pavic
Фото: Vjeran Pavic

Таъкидлаш жоизки, 20 февраль куни Samsung ўзининг мослашувчан Galaxy Fold экранли илк смартфонини намойиш қилди. Қурилмадан оддий смартфон кўринишида ҳам, планшет кўринишида ҳам фойдаланиш мумкин. Samsung смартфони 26 апрелдан 2 минг доллар нархда сотилиши кутилмоқда.

Фото: Vjeran Pavic

Бундан ташқари, 24 февраль куни Huawei ўзининг мослашувчан экранли янги смартфонини тақдим этди. Унинг сотувлари ҳам шу йилда йўлга қўйилиб, 2300 еврога баҳоланиши қайд этилмоқда.

Мавзуга оид