Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг бой одамлардан бири саратонга чалинди
Фото: AP Photo/Andrew Harnik
Las Vegas Sands Corp бош ижрочи директори ва дунёдаги энг бой одамлардан бири, 85 ёшли Шелдон Адельсон саратон касаллигига чалинган. Бу ҳақда AP хабар бермоқда.
Қайд этилишича, у аллақачон тегишли даволаниш жараёнини бошлаб юборган.
Агентликдан аниқлик киритилишича, таҳлилчилар ва инвесторлар билан телефон орқали конференцияни ўтказиб юборганидан сўнг, компанияда Адельсоннинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар борлигини пайқашган.
«Бу дори воситалари қабул қилиниши туфайли юзага келган салбий асоратлар бўлиб, улар унинг сафар қилиш ва мунтазам тарзда ишлаш имкониятларини чеклайди», - дея таъкидлаб ўтди компания вакили.
Қайд этилишича, миллиардер Республикачилар партиясининг ҳомийларидан бири ҳисобланади.
Маълумот учун: Шелдон Адельсон 1933 йил 6 августда туғилган, асли келиб чиқиши яҳудий бўлган америкалик тадбиркор. 2014 йил маълумотларига кўра, унинг бойлиги 38 миллиард долларга баҳоланади.
Мавзуга оид
10:00 / 03.11.2025
«Мен ғалаба қозондим»: саратонни енгиб ўтиш тарихи
11:46 / 20.10.2025
50 турдаги саратонни эрта босқичда аниқловчи қон таҳлили синовдан ўтказилди
21:32 / 11.10.2025
Жо Байден саратон касаллигини даволашнинг янги курсини бошлади
08:02 / 29.09.2025