«Навоийазот»даги қурилиш объектидан 14 минг долларлик металл қувурларни ўғирлаб кетишди
2019 йил 18 февраль куни Навоий шаҳридаги “Navoiyazot” АЖда фаолият кўрсатаётган қурилиш корхонаси раҳбарияти ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 13 февралга ўтар кечаси номаълум шахс қурилиш объекти омборхонасининг темир тўсиғини бузиб кириб, у ердан умумий қиймати 14 592 АҚШ доллари бўлган 38 дона зангламас металл қувурларини ўғирлаб кетганлигини кўрсатган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Кармана тумани Хончорбоғ маҳалласида яшовчи Ж.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:11 / 25.07.2024
Суд “Навоийазот”нинг Рақобат қўмитасига қарши шикоятини рад этди
08:45 / 13.07.2024
“Навоийазот” ҳавога меъёрдан ортиқ ташланмалар чиқаргани аниқланди
10:02 / 10.07.2024
Юнусободда қувур ёрилиши оқибатида 80-85 минг куб метр ичимлик сув йўқотилди – “Ўзсувтаъминот”
15:46 / 11.06.2024