Жаҳон | 12:53 / 02.03.2019
24119
1 дақиқада ўқилади
Трамп Хитойга талаб қўйди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Хитой ҳукуматидан Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун божларни дарҳол олиб ташлашни сўраган. Бу ҳақда у твиттерда ёзди.
Трампнинг қайд этишича, мамлакатлар ўртасидаги савдо музокаралари муваффақиятли ўтмоқда.
«Мен Хитойдан бизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимиз, шу жумладан, мол гўшти ва бошқа товарлардан тарифларни дарҳол олиб ташлашни сўрадим, сабаби музокараларимиз муваффақиятли давом этмоқда», - дея ёзган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Си Цзиньпин билан учрашув жойини маълум қилиб, «жуда катта янгиликлар» ҳақида ваъда берганди.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
19:51 / 24.04.2023