Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volvo ўз машиналарида максимал тезликни чеклайди
Фото: 3dnews
Volvo компанияси машинада хавфсиз юришни таъминлаш бўйича янги стратегияни ишлаб чиқди. Компания бу стратегия давомида ўз автомобиллари максимал тезлигини 180 км/соатгача чеклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания сайтида таъкидлаб ўтилган.
Ушбу чеклов 2020 йилдан бошлаб чиқариладиган автомобил моделларига тааллуқли бўлади.
Статистикага кўра, тезликни ошириш жиддий йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли 2020 йилдан бошлаб компаниянинг барча автомобилларида ҳайдовчи тезликни белгиланган лимитдан ошира олмайди.
Бундан ташқари, янги моделларга хавфсизликни ва автопилотда юришни таъминлаш технологияларини татбиқ қилиш режалаштирилган. Шу билан бирга, компания автомобилнинг тезлигини муайян ҳудудларда автоматик камайтирадиган тизимни ишлаб чиқиш имкониятини ўрганмоқда.
Мавзуга оид
16:10 / 27.10.2025
Радарлар қайд этган қоидабузарликлар учун ҳам жарима баллари ёзилади
13:06 / 13.08.2025
Ўзбекистондаги йўловчи поездлари тезлиги оширилади
23:28 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
16:46 / 25.03.2025