Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаро авиацияси агентлиги директори тайинланди
Фото: KUN.UZ
Фуқаро авиацияси агентлиги директори тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳукумат қарори билан Толиб Эгамбердиевич Улжаев Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори лавозимини эгаллаган.
Т. Улжаев шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Жорий йилнинг февраль ойи бошларида транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси президенти фармони эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги этиб қайта ташкил этилди.
Мавзуга оид
18:54 / 11.11.2025
АҚШда энг катта электр авиация ёқилғи ташувчи тақдим этилди
13:06 / 10.11.2025
Лондон санкциялар шароитида РФдан авиация техникаси харидини текширмоқда
07:42 / 14.10.2025
Осмондаги электр инқилоби: авиацияни барқарор келажак сари етакловчи 10 та аппарат
18:00 / 04.10.2025