11:14 / 21.03.2019
13920

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари учун газ арзонлашиши мумкин

Фото: Global Look Press/Karl-Josef Hildenbrand/dpa

1 куб метр учун белгиланган тарифни 600 сўмдан 320 сўмгача пасайтириш таклиф қилинмоқда, деб ёзади Norma Монополияга қарши курашиш қўмитасига асосан.

Қайд этилишича, маҳаллий қозонхоналар учун фойдаланиладиган газ нархи оширилганлиги сабабли сўнгги пайтда аҳоли ва ХУМШдан идорага шикоятлар келиб тушмоқда.

Қўмита вазиятни ўрганиб, иситиш мақсадида маҳаллий қозонхоналарда табиий газдан фойдаланган ХУМШ улгуржи истеъмолчиларга тенглаштирилиб, 1 куб метр учун 600 сўмлик тариф бўйича ҳақ тўлашини аниқлади. Айни пайтда аҳоли коммунал-маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган табиий газ қиймати 1 куб метр учун 320 сўмни ташкил этади.

Нархлардаги нотенгликни бартараф этиш мақсадида Қўмита Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. У қабул қилинган тақдирда маҳаллий қозонхоналарга эга бўлган барча ХУМШ газ ҳақини аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича: 1 куб метр учун 320 сўмдан тўлайди. 

Top