11:58 / 18.04.2019
24178

Уч туманда бош солиқчилар ўзгарди

Ботиржон Ҳамидов Андижон вилояти Олтинкўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ботиржон Ҳамидов
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Б.Ҳамидов 1978 йилда Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида туғилган. 1999 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини, 2005 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича инглиз филологияси, ҳуқуқшунослик мутахассисликларига эга.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Андижон вилояти Избоскан тумани давлат солиқ инспекцияси Хавфсизлик ва солиқ органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича катта инспектори лавозимидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасида Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Акбар Алмасов Самарқанд вилояти Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Акбар Алмасов
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

А.Алмасов 1982 йилда Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида туғилган. 2003 йилда Самарқанд давлат университетининг Иқтисодиёт факультетини тамомлаган. 

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси Назорат шўъбаси давлат солиқ бош инспектори лавозимидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Ички аудит бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Жасурбек Машрапов эса Андижон вилояти Шаҳрихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Жасурбек Машрапов
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Ж.Машрапов 1989 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. 2011 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислигига эга.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Андижон вилояти Булоқбоши тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқ бўйича қарзларни мажбурий ундириш шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасида Солиқ мажбуриятларининг ҳисобини юритиш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.

Top