Жамият | 11:02 / 01.05.2019
7318
1 дақиқада ўқилади

Чилонзорда талончилар ушланди

Жорий йилнинг 27 апрель куни номаълум шахслар Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи Х.Т.ни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 8-даҳасида куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 3 900 АҚШ долларини олиб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа туманида яшовчи Л.Г. ва Б.Б. ҳамда Чилонзор туманида яшовчи В.М. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид