21:31 / 08.05.2019
14275

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл фарзандлари исмини эълон қилишди  

Фото: PA Wire / PA Images / ТАСС

Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл 6 майда туғилган илк фарзандларига Арчи Гаррисон деб исм қўйишди. Чақалоқнинг тўлиқ исми Арчи Гаррисон Маунтбеттен-Виндзор каби янграйди.

Букмекерлар ўғил чақалоққа Альберт, Артур ёки Александр деб исм қўйилишини прогноз қилишган. 

Шунингдек, шаҳзода ва унинг рафиқаси 8 май куни фарзандларини оммага кўрсатишди.

Чақалоқ 6 май куни Лондондаги Портленд шифохонасида дунёга келганди. 

Янги шаҳзода Британия тахти учун навбатда бобоси – шаҳзода Чарльз, амакиси – шаҳзода Уильям, унинг фарзандлари – шаҳзода Жорж, малика Шарлотта ва шаҳзода Луи ҳамда отаси – шаҳзода Гарридан кейин 7-ўринни эгаллайди.

Top