Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгарлик йўли билан 100 000 доллар олган шахс ушланди
2019 йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманда тадбир ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада шу туманнинг М.Юсуф кўчасида яшовчи Ғ.К., Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи М.М.га Паркент тумани Бойқозон қўрғонида жойлашган 195 гектар ер майдонини ўз танишлари ёрдамида туман ҳокимлигидан ижара шартномаси тузиш орқали унинг ихтиёрига ўтказиб беришини ваъда қилиб, ундан жами 100 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан Мирзо Улуғбек туманида олган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:44 / 07.02.2026
Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар лавозими жорий этилди
08:28 / 07.02.2026
Тошкент ва Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
10:34 / 06.02.2026