22:11 / 17.05.2019
9356

Украина ташқи ишлар вазири истеъфога чиқишга қарор қилди

Фото: AP Photo / Luca Bruno

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзди. У Владимир Зеленскийнинг инаугурацияси ўтадиган кун – 20 майда аризасини олий радага ва президентга топширишни режалаштирмоқда.

“Ўйлашимча, бу инсонийлик юзасидан тўғри қарордир. Нормал сиёсий маданият нуқтаи назаридан ҳам тўғри, чунки у бизга керак”, деб айтган Климкин ўз видеомурожаатида.

Климкин Украинанинг янги етакчисига бошқа бир ташқи ишлар вазирини тайинлаш имконини бериш учун унинг инаугурациясидан кейиноқ кетишини маълум қилганди. 

Климкин ушбу лавозимни 2014 йил 19 июндан бери эгаллаб келаётганди.

Шунингдек, Украинанинг миллий хавфсизлик ва мудофаа котиби Александр Турчинов ҳам истеъфога чиқишга ариза берди.

Украина конституциясига кўра, ташқи ишлар вазири ва мудофаа вазири лавозимларига номзодларни президент олий рада тасдиғига беради.

Top